Инвесторларга – инвестициявий солиқ кредитлари ва бошқа имтиёзлар | NORMA.UZ

Инвестиция кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

Инвесторларга – инвестициявий солиқ кредитлари ва бошқа  имтиёзлар | NORMA.UZҚҲТБТ порталида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Инвестиция кодекси концепцияси лойиҳаси тақдим этилган.

Ҳужжат билан Ўзбекистоннинг амалдаги инвестиция қонунчилигига баҳо берилган. Бу турли соҳалар бўйлаб ёйилиб кетган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар массиви бўлиб, ушбу ҳолат унинг самарадорлигини пасайтиради ҳамда ҳуқуқий қўллашни қийинлаштиради. Шу боис мазкур соҳадаги амалдаги нормаларни тизимлаштириш ва кодификациялаш таклиф этилмоқда.

Концепция мазмуни

Тақдим этилган концепция қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Инвестиция кодексини қабул қилиш заруратини асослаш;
  • кодекснинг тузилмаси, предмети, мақсадлари ва вазифалари;
  • кодексни қабул қилишнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва юридик оқибатлари;
  • лойиҳа билан жорий этиладиган нормалар;
  • инвестиция сиёсатининг асосий йўналишлари;
  • хорижий давлатларнинг инвестициялар соҳасидаги қонунчилиги ва халқаро ҳужжатларнинг низомларини ҳисобга олиш.

Инвестиция соҳасида таклиф этилаётган нормалар

1. Инвестиция фаолиятининг асосий тушунчаларини қайта кўриб чиқиш («инвестициялар», «инвестор», ва бошқалар).

Маълумот учун: ҳозирги вақтда мазкур тушунчалар «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонунда регламентланган.

2.Ҳам мамлакатимиз, ҳам хорижий инвесторлар учунягона ҳуқуқий режимни жорий этиш.

3. Дискриминация ва қонунчиликдаги салбий ўзгаришлардан янги кафолатлар.

4. Қуйидагича янгиликларни жорий этиш:

  • инвестор визаси;
  • инвестиция ссудаси;
  • инвестиция солиқ кредитлари;
  • инвестиция субсидиялари;
  • концессия ва МТБнинг қайта кўриб чиқилган муддатлари;
  • хорижий инвестициялаш;
  • хорижий инвесторлар учун қўшимча кафолатлар.

Кодексни қабул қилиш оқибатлари

1. Инвестиция муносабатларини тўғридан-тўғри давлат томонидан тартибга солишдан субъектларни мониторинг қилиш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тизимига ўтиш.

2. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари томонидан инвестиция фаолияти субъектлари фаолиятига аралашувлар фактини камайтириш.

3. Қонунчиликда ушбу соҳада мавжуд бўлган камчиликлар ва коллизияларни бартараф этиш.

4. Инвесторларни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, уларнинг мурожаатларини янада самаралироқ ва тезроқ кўриб чиқиш.

5. Қайси миллатга мансублигидан қатъи назар инвесторларнинг бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ўз вақтида ҳимоя қилиш.

Читайте также:  Долгосрочное инвестирование с нуля – чего я добился за три года инвестиций, пример частного инвестора

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.     

Ленара Хикматова.

Ипакчилик тармоғини ривожлантириш: инвестиция лойиҳалари ва ипакчиларга имтиёзли пенсия стажи

Президентнинг 12.01.2020 йилдаги «Республикада ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3472-сон қарори имзоланди. 

Аниқ лойиҳалар тасдиқланди

Инвесторларга – инвестициявий солиқ кредитлари ва бошқа  имтиёзлар | NORMA.UZДавлат раҳбари пилла хом ашёси, ипак калава, ипак газлама ва ундан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини ташкил этиш бўйича 5 та инвестиция лойиҳасини тасдиқлади. Уларнинг умумий қиймати 26 млн АҚШ долларини (эквивалентда) ташкил этди.

Мазкур лойиҳалар доирасида 2020–2021 йиллар даврида пахта хом ашёси ишлаб чиқаришни 672 минг тоннага, ипак калавани – 243 минг тонна, ипак газламани эса – 2 533,6 минг погон метрга ошириш режалаштирилмоқда.

5 та лойиҳа шу жумладан тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар бериш орқали (МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича) молиялаштирилади.

Мазкур ва янги лойиҳалар ташаббускорларига – «ноль» харид қиймати бўйича давлат мулки

Ипакчилик тармоғидаги инвестиция лойиҳалари ташаббускорларининг ишлаб чиқариш жараёнида давлат мулки объектлари «ноль» харид қиймати бўйича уларга берилиши хусусидаги мурожаатларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат рақобат қўмитаси ҳамда «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси устувор тартибда кўриб чиқадилар. Ижобий қарор қабул қилиниши учун инвестиция лойиҳаси қиймати 5 млн долларни ташкил этиши ва «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг илтимосномаси бўлиши талаб этилади.

Тутзорлар «Агропилла» МЧЖга берилади

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ергеодезкадастрдавқўм, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси бир ой муддатда жойлардаги мавжуд тутзорларни кейинчалик ҳудудий «Агропилла» МЧЖга топшириш учун хатловдан ўтказади («Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига киради). «Агропилла» МЧЖ тутзорларни пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти тайёрлаш ташкилотларига бепул фойдаланишга беради.

Бундан ташқари, ушбу компанияга ҳар бир минтақада тут уруғлари ва кўчатларини тайёрловчи хўжаликларни ташкил эгиш учун камида 30 гектардан суғориладиган ер майдонлари ажратиб берилади.

Читайте также:  Инвестиции 6 | DamiRocK

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси аъзоларига божхона ва солиқ имтиёзлари

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси аъзолари 2023 йилнинг 1 январига қадар қуйидагиларни тўлашдан озод қилинган:

а) Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ва белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича улар томонидан олиб келинадиган ускуналар, техника, хом ашё ва материаллар учун божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно);

б) тутзорлар билан банд бўлган ер майдонлари қисмида ер солиғини (имтиёз умумбелгиланган солиқларни тўловчиларга татбиқ этилади);

в) ягона ер солиғини (имтиёз солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибида қўлланади).

Олий таълим муассасалари ипакчилик тармоғи учун кадрларни тайёрлайдилар

Бунинг учун 2020/2020 ўқув йилидан бошлаб ихтисослашган олий таълим муассасалари ҳузурида махсус сиртқи бўлимлар очилади. Олий таълим муассасаларига қабул квоталарини шакллантиришда эса тармоқнинг малакали кадрларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжи ҳисобга олинади.

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ходимларига  – пойтахт пропискаси

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилади.

Ипакчилик тармоғидагиларнинг мавсумий ишлари бир йиллик иш сифатида ҳисобга олинади

Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ипакчилик тармоғига тааллуқли бўлган ва фермер хўжаликларида бажариладиган мавсумий ишларни пенсия тайинлаш учун стажга бир йиллик иш сифатида қўшиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

Самир Латипов.

Закладка Постоянная ссылка.
1 Звезда2 Звезды3 Звезды4 Звезды5 Звезд (1 оценок, среднее: 4,00 из 5)
Загрузка...

Комментарии запрещены.